Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
# ТИББИЙ КЎРИК
2021-03-01 21:57:50 228
Қўштепа тумани Тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги Кўп тармоқли Марказий поликлиникада “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар ва тиббий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд аёлларнинг муаммоларини бартараф этиш мақсадида қабул ўтказилди.
Қабулда туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи О.Муродов, Фарғона вилояти касаба уюшмаси бирлашмаси вакили Т.Хомидов ва бошқа масъул ходимлар ҳамда Кўп тармоқли Марказий поликлиника мутахассислари иштирок этдилар.
Қабул жараёнида аёлларнинг саломатлигини тиклаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.