Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ БЕЛЛАШДИЛАР
2021-03-01 14:26:57 195
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 30 октябрдаги ПФ 6099-сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида Қўштепа тумани тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси томонидан болалар ва ўсмирлар спорт мактабида аёллар ўртасида волейбол мусобақаси ўтказилди.
Мусобақадан олдин барча иштирокчилар билан бирга бадантарбия машқлари бажарилди. Шундан сўнг қизғин мусобақага старт берилди.
Тадбир давомида туман Маданият бўлими санъаткорлари томонидан мусобақа иштирокчиларига кўтаринки кайфият улашиш мақсадида мусиқали концерт дастури намойиш этилди.
Мусобақада 12 та жамоа иштирок этди. Финал босқичида Шошилинч тиббий ёрдам бўлими ва Лангар шифохонаси ходимлари беллашиб, Шошилинч тиббий ёрдам бўлими жамоаси 1-ўринни эгаллади.
Мусобақа сўнгида 1-2-3 ўринни эгаллаган жамоалар касаба уюшма қўмитасининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.