Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТАДБИРКОРЛАР ҚАБУЛИ: МУРОЖААТГА ТЕЗКОР ЕЧИМ
2021-03-01 13:47:57 208
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни фаол қўллаб-қувватлаш, оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама рағбатлантириш, экспорт фаолиятини амалга оширувчи корхоналар учун энг қулай шарт-шароитларни яратиб бериш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан “Тадбиркорлар қабули” ўтказилиб келинмоқда.
Бугун навбатдаги қабул Қўштепа туманидаги Бош вазир қабулхонасида ўтказилди. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган фуқароларни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини кўриб чиқиш ва муаммоларини ўз вақтида бартараф этиш мақсадида Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков тадбиркорларни қабул қилди.
Қабул давомида тадбиркорлар томонидан йўлланган мурожаатларда кўтарилган масалаларнинг 11 тасига жойида тушунтириш берилиб, 4 таси тегишли тартибда рўйхатга олиниб, ваколатли давлат ташкилотлари ва корхоналарига кўриб чиқилиши учун йўналтирилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.