Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 21 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ СОҲАСИДА ЯНГИ ДАВР БОШЛАНМОҚДА

×

 2021-02-26 23:54:30    175

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Қўштепа тумани Кенгашининг 33-сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишига туман ҳокими, Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси И.Новиков раислик қилди.


Сессияда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, сиёсий партиялар ва ташкилотлар раҳбарлари, умумтаълим мактаблари директорлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.


Кун тартибидаги 1-масала “Пандемия даврида доимий даромад манбаасини йўқотган, кам таъминланган, камбағал оилаларни қўллаб-қувватлаш натижасида секторлар ҳудудидаги ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити яхшиланган оилаларни эҳтиёжманд оилалар рўйхати (“темир дафтар”)дан чиқариш” юзасидан дастлаб туман ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиковнингахбороти тингланди.


Кун тартибидаги ушбу масала юзасидан 2-сектор раҳбари М.Шомуродов, Ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари С.Абдуллаев, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари З.Мирзаевлар ҳам ахборот беришди.

Барчамизга маълумки, Президентимизнинг 2020 йил 6 ноябрдаги (ПФ-6108) «Ўзбекистоннинг янги ривожланиш даврида таълим ва тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги» фармонига кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб мактаб директорларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш тартиби ҳокимлар бошчилигидаги маҳаллий халқ депутатлари кенгаши билан келишилган ҳолда амалга оширилиши белгиланган эди.

Бунга кўра:

·              ҳудудий халқ таълими бошқармалари томонидан кўрсатилган мактаб директорларининг бўш лавозимларига номзодлар туман (шаҳар) кенгашлари томонидан танлов орқали танланади;

·              мактаб директори лавозимига номзодлар ушбу танловда ўзларининг мактаблари фаолиятини кейинги уч йил ичида юқори даражага кўтариш дастури билан қатнашадилар;

·              кенгашлар танлов натижаларига кўра энг яхши уч йиллик дастурларнинг ишлаб чиқувчиларини танлайдилар ва тегишли лавозимларга тайинлаш учун ҳудудий халқ таълими бўлимларига топширадилар;

·              кенгаш томонидан танланган номзодлар умумтаълим мактаблари директорлари лавозимига ҳудудий халқ таълими бўлимлари томонидан тайинланади;

·              йил охирида умумтаълим мактаблари директорлари кенгаш ва жамоатчилик вакиллари олдида уч йиллик дастурнинг бажарилиши тўғрисида ҳисобот беришади, ушбу ҳисобот натижаларига кўра кенгаш ўз фаолиятини баҳолайди.

Бугунги сессияга қўйилган 2-масала Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108-сон Фармонининг 11-банди ижроси юзасидан тумандаги 1-ИДУМИ, 39 ва 42-умумтаълим мактаблари директорлигига номзодларни тасдиқлаш тўғрисида” бўлди.

Сессия кун тартибидан жой олган мактаб директорлигига номзодларни тасдиқлаш масаласи илк маротаба кўрилаётганлиги учун жуда ҳаяжонли ва баҳс-мунозараларга бой бўлди.


1-ИДУМИга Ҳасанов Илхомжон Жалолиддинович ва Рахимов Азизбек Адхамовичларнинг номзоди қўйилган эди. Номзодлардан бири Рахимов Азизбек Адхамович сессияда иштирок этмаганлиги сабабли номзод Ҳасанов Илхомжон Жалолиддинович ўзининг 3 йиллик дастури билан таништирди.

Депутатлар бир овоздан 1-ИДУМИ директорлигига Ҳасанов Илхомжон Жалолиддиновичнинг номзодини тасдиқладилар.


39-умумтаълим мактаби директорлигига Усмонов Азамад Абдусаломович ва Кенжаев Турдали Маъмировичларнинг номзодлари қўйилган эди. Номзодларнинг 3 йиллик дастури билан танишган депутатларни тайёрланган дастурлар қониқтирмади. Шу сабабли номзодларнинг дастурлари депутатлар томонидан рад этилди ва кейинги сессияга қолдирилди. Энди ҳар икки номзод ҳам навбатдаги сессиягача ўз устида изланиши ва мукаммал дастурлари билан қатнашишлари керак бўлади.  


42-умумтаълим мактаби директорлигига Мирзаев Раҳимжон Азамович, Хомидов Жавхарбек Жамолиддинович, Хожиматов Абдумажид Мамадалиевич, Тиллабоев Алижон Ахмадович, Ўроқов Илхомжон Ахмадалиевич, Мамаджонов Нодиржон Комиловичларнинг номзодлари қўйилган эди. Номзодларнинг дастурлари билан танишган депутатлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этишиб, саволларига тегишлича жавоб олдилар. Овоз натижаларига кўра, 42-умумтаълим мактаби директори лавозимига энг кўп овозни Ўроқов Илхомжон Ахмадалиевич олди. 

Сессия давомидаҚонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ПФ-6166-сонли фармони ижроси тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони ижроси юзасидан туман “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш тўғрисида”, “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари қўшма мажлиси маслаҳат Кенгаши аъзолигига номзодларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тўғрисида” ҳамда қишлоқ хўжалигига оид масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Қизғин баҳс ва музокараларга бой тарзда ўтган сессия давомида мутасадди идора раҳбар ва ходимлари ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари Ш.Шарапов, А.Набиев, А.Абдумаликовлар ўзларининг таклиф ва мулоҳазаларини билдириб ўтишди.


Сессия давомида кун тартибига киритилган барча масалалар тўлиқ кўриб чиқилди ва ушбу масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram