Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТАЪЛИМ ЯНГИЛИКЛАРИ ҚИСҚА САТРЛАРДА
2021-02-25 19:41:10 174
# Туманимиздаги 1-ИДУМИнинг 7-синф ўқувчиси Жўрабек Нўмонов “Қўқон олимпиадаси”да иштирок этиб республика босқичига йўлланма олди.
# Қўштепа тумани ХТБ тасарруфидаги 6-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси С.Исмоилованинг 6 “А” синфида “Сонларни бўлиш” мавзусида ўтган очиқ дарси мактаб раҳбарлари ва фан ўқитувчилари томонидан кузатилиб, таҳлил қилинди.
# 14-умумий ўрта таълим мактабида юқори синфлар ўртасида “Биз ватанпарварлармиз” шиори остида мусобақа ўтказилди. Мусобақада 9 “Д”-синф ўқувчилари 1-ўринни, 11 “А”-синф ўқувчилари 2-ўринни ва 11 “Б”-синф ўқувчилари 3-ўринни эгалладилар.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.