Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ИМОМ-ХАТИБЛАР БИЛАН СУҲБАТ
2021-02-25 13:00:43 223
Қўштепа туманидаги “Муборак” жоме масжидида туман бош имом-хатиби А.Ахмадалиев ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази Қўштепа тумани бўлинмаси раҳбари Н.Отабековлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда туманимиздаги масжидларда фаолият олиб бораётган имом-хатиблар қатнашдилар.
Тадбирда туман бош имом-хатиби А.Ахмадалиев сўз олиб, бугунги кунда Муҳтарам юртбошимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар, юртимизда маънавий-маърифий ишларга, айниқса ёшлармизга берилаётган эътибор ва имкониятлар ҳақида гапириб ўтди.
– Бу йилги “Моҳи рамазон” ойи ҳам яқинлашиб келмоқда – дейди А.Ахмадалиев. – Бу ойда мусулмонларнинг хайру саховати, меҳр-муруввати ҳар қачонгидан кўра жўшиб, ҳимматлари юксалиб, шижоатлари тўлқинланиб кетади. Шунинг учун Рамазонда мўмин-мусулмонлар орасидаги меҳр-оқибат, аҳиллик, биродарлик, бағрикенглик туйғулари янада мустаҳкамланади. Бизлар ҳам “Моҳи рамазон” ойига тайёргарлик кўриб, энг аввало масжидларимизни тозалигига, намоз ўқиш жойларимизни покизалигига эътибор беришимиз керак.
Туман бош имом-хатиби рамазон ойига тайёргарлик кўришда юқоридаги жихатларга эътибор қаратилиши тўғрисида имом-хатибларга топшириқ ва кўрсатмалар бериб ўтди.
Шундан сўнг тадбирда иштирок этаётган Республика Маънавият ва маърифат маркази Қўштепа тумани бўлинмаси раҳбари Н.Отабеков сўз олиб юртимизда олиб борилаётган маънавий-маърифий ишларга алоҳида тўхталиб ўтди.
Шунингдек, имом-хатиблар билан бўлиб ўтган самимий суҳбат давомида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишларни ҳамкорликда йўлга қўйиш ва янада кучайтириш юзасидан келишиб олинди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.