Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 112 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ДАВРА СУҲБАТИ ЛОЛАХОН МУРОТОВАНИНГ ҲАЁТИ ВА ИШ ФАОЛИЯТИГА БАҒИШЛАНДИ

×

 2021-02-25 08:47:16    184

PDF юклаш
Чоп этиш



Республика Маънавият ва маърифат маркази Қўштепа тумани бўлинмаси ҳамда ахборот-кутубхона маркази билан ҳамкорликда китобхонлар ўртасида Ўзбекистон Қаҳрамони Лолахон Муротованинг ҳаёти ва иш фаолиятига бағишлаб “Ватанга бахшида умр” деб номланган давра суҳбати бўлиб ўтди.  

       Давра суҳбатини Республика маънавият ва маърифат маркази Қўштепа тумани бўлинмаси раҳбари Нодирбек Отабеков олиб борди.

        Тадбир давомида Нодирбек Отабеков иштирокчиларга Фарғона аёлининг заҳматкаш меҳнати, эл-юрт равнақи йўлида қўшаётган хизматлари ҳақида гапириб берди. Шунингдек, ахборот-кутубхона ходими Маҳбубахон Хошимова Ўзбекистонда хизмат кўрсатган пахтакор Лолахон Муротованинг ҳаёти ва касби борасида эришган ютуқлари ҳақидаги ўз маърузасини ўқиб эшиттирди.

        Тадбир иштирокчилари ўз танлаган касбига меҳр қўйиб, юртига садоқат билан хизмат қилган Ўзбекистон Қаҳрамони  Лолахон Муротованинг ҳаёти ва иш фаолияти ҳақидаги маълумотларга эга бўлдилар.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram