Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 70 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЖУРНАЛИСТ ВА БЛОГЕРЛАР ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА

×

 2021-02-24 17:08:01    224

PDF юклаш
Чоп этиш



Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва Фарғона вилояти ҳокими томонидан тасдиқланган режа-графикка асосан вилоятдаги журналист ва блогерлар учун Қўштепа туманида пресс-тур ҳамда матбуот анжумани ташкил этилди.


Журналист ва блогерларнинг биринчи манзили Йўлдошобод кичик саноат зонаси бўлди. 1-сектор ҳудудида ташкил этилган Йўлдошобод кичик саноат зонасининг умумий ер майдони 1,29 гектарни ташкил этади. Ушбу ер майдонлари 10 та лотларга ажратилган. Бугунги кунда 1,0 га ер майдонларидаги 9 та лотларга умумий қиймати 11,3 млрд. сўмлик 7 та лойиҳалар жойлаштирилган. 

Лотларга жойлаштирилган лойиҳаларнинг 2 таси (қиймати 3,1 млрд. сўмлик) қуриб битказилиб маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Қолган 5 тасида (қиймати 8,2 млрд. сўмлик) қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирда мазкур кичик саноат зонасида бўш турган 1 та лотга лойиҳа ташаббускорини жойлаштириш мақсадида тендер савдолари ўтказилмоқда. Шунингдек, 5 та лотларда қурилиш ишлари давом этмоқда. Мазкур лойиҳаларни ишга туширилиши натижасида 330 нафар янги иш ўринлари яратилади.

Тадбир иштирокчилари кичик саноат зонасидаги лойиҳалар ва у ердаги қурилиш ишлари билан яқиндан танишдилар.

Бу ерда ташкил этилган лойиҳалар бўйича туман ҳокимининг ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи О.Акбаров батафсил таништирди.

Журналистлар кичик саноат зонасидаги лойиҳалар билан танишар экан, тадбиркорлар ва ишчилар билан мулоқотда бўлиб, уларнинг фикрлари билан қизиқишди.

Шундан сўнг пресс-тур иштирокчилари мана шу ҳудуддаги “Уз самарали сервис” МЧЖда бўлиб, пояфзал ишлаб чиқариш жараёни ва корхонанинг истиқболли лойиҳалари билан ҳам танишдилар. 

Пресс-тур сўнгида ОАВ вакиллари учун Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда туман ҳокими ва сектор раҳбарлари журналист ва блогерлар томонидан берилган саволларга жавоб бердилар.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram