Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТАЪЛИМ ЯНГИЛИКЛАРИ
2021-02-23 21:44:23 202
#Қўштепа тумани ХТБга қарашли 27-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчилари Фарғона Политехника институтида бўлдилар. Бундан кўзланган мақсад ўқувчиларни ОТМга ва замонавий касб-ҳунарга йўналтириш эди. Ташриф давомида ўқувчилар институтнинг факултет ва йўналишларида бўлиб, талабалар билан бирга дарс жараёнларида ҳам қатнашдилар.
#11-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 5-А синф ўқувчилари эса Марғилон шаҳридаги "Ижодкорлар боғи" ва "Рақамли технологиялар маркази"да бўлдилар.
#Бугун туманимиздаги 30-умумий ўрта таълим мактабининг “Ёш веб дастурчилар" тўгараги аъзолари ўртасида “Компютер сирларини ўрганамиз” мавзусида танлов бўлиб ўтди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.