Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲАР БИР МУАММОГА ДИҚҚАТ ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛДИ
2021-02-23 13:58:11 172
Бугун Қўштепа туманидаги Халқ қабулхонасида туман ҳокими И.Новиковнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Унда ҳоким ўринбосарлари, туман Халқ қабулхонаси мудири Р.Абдуллаев ҳамда алоқадор идора ва ташкилотлар раҳбарлари ва мурожаат билан келган фуқаролар иштирок этишди.
Қабулда ҳоким фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, уларнинг мурожаатларини бирма-бир тинглади.
Қабул давомида 80 дан зиёд фуқароларнинг мурожаати кўриб чиқилди. Улар туман ҳокимига уй-жой, моддий ёрдам, бандлик, тиббиёт шунингдек кадастр билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш ва бошқа кўплаб масалаларда мурожаат қилдилар.
Албатта ҳар бир муаммо ўз ечимини кутади. Ҳал бўлган масала эса ўз навбатида фуқароларда эртанги кунга умид ва ишонч ҳиссини мустаҳкамлайди. Муҳими туман ҳокими ҳар бир муаммога бор диққат эътиборини қаратиб, уларни ҳал қилиш чораларини белгилаб бермоқда. Ечими йўқ муаммо бўлса ортиқча овворагарчиликларга учрамасликлари учун фуқароларга таклиф ва муносабатларини жойнинг ўзида билдириб ўтмоқда.
Шунингдек, ҳал этилиши муддат талаб этувчи мурожаатлар бўйича тегишли мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.