Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 79 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КЎРИК-ТАНЛОВНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2021-02-22 17:20:23    132

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа тумани ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, Маданият бўлими, туман Ёшлар агентлиги билан ҳамкорликда Маданият марказида “Ботир Зокиров санъати давомчилари” номли Республика кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди. Ушбу танловда ёшларимиз қатнашиб ўз иқтидорларини намойиш этишди.

Танловдан кўзланган мақсад Ботир Зокиров ижодий меросини ёш авлодга етказиш ва ўсиб келаётган ижодкор ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш эди.

Иштирокчиларнинг чиқишлари Маданият бўлими томонидан тасдиқланган хакамлар хайъати аъзолари томонидан баҳолаб борилди.

Танлов якунига кўра 1-ўринни З.Пўлатов, 2-ўринни Б.Абдужабборов, 3-ўринни М.Холматовлар эгаллаб вилоят босқичига йўланмани қўлга киритишди.

А.Ахмаджонов,

Маданият маркази мутахассиси.                      



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram