Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚОН-ҚОНИМИЗГА СИНГИБ КЕТГАН ЭЗГУ АМАЛ
2021-02-19 23:06:40 194
Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, эҳтиёжманд ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш, бемор ва қариялар холидан хабар олиш ва уларнинг жамият ҳаётидаги фаоллигини янада ошириш давлатимиз сиёсатининг энг устувор вазифаларидан саналади. Қолаверса, бундай саъй-ҳаракатлар халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган энг эзгу амаллар ҳисобланади.
Ушбу эзгу амал Қўштепа тумани бош имом хатиби Абдухошим Ахмадалиев ташаббуси билан давом эттирилди. Туманимиздаги Олмазор маҳалласида яшовчи Дилшоджон Пўлатов бугунги кунда Хиндистон давлатида жарроҳлик амалиёти билан даволанмоқда. Беморнинг даволаниши учун йиғилган 11 миллион сўм хомийлик ёрдамини Абдухошим Ахмадалиев унинг оила аъзоларига топширди.
Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан камбағалликни камайтириш, ишсиз ёшларни иш билан таминлаш мақсадида туманимизда уларга 10 сотихдан ер берилмоқда. Абдухошим Ахмадалиев ушбу тадбирда ҳам иштирок этиб, ер эгалари бўлган ёшларимизга бу неъматни қадрига етиб шукур қилиш кераклиги тўғрисида тарғибот ишларини олиб бормоқда.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.