Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЁШЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ
2021-02-19 19:51:35 176
Оқтепа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 13-умумтаълим мактабида Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков раҳбарлигида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда Қўштепа тумани Халқ қабулхонаси мудири Р.Абдуллаев, Фарғона вилояти ҳокимлиги котибияти мудири Ш.Ўринова, Ёшлар ишлари агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Э.Худойбердиев, Фарғона вилояти мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғининг ўринбосари М.Юлдашев, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳамда масъул корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.
Ушбу очиқ мулоқот ёшларнинг фикри ҳамда уларнинг ҳаётидаги муаммолар, долзарб вазифалар, уларнинг эътирозларига ва мурожаатларига сабаб бўлаётган омилларни бартараф этиш мақсадида ташкил этилди.
Тадбирда сўз олган туман ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков Давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёев томонидан ёшларга берилаётган эътибор, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ёшларни талаб ва таклифларини рўёбга чиқариш юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида гапириб ўтди. Шунингдек, бугунги кунда ёшларни бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка йўналтириш, бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш юзасидан олиб борилаётган ислохотларга ҳам тўхталиб ўтди.
Хусусан, Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков бошчилигида сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилотларнинг мутасаддилари иштирокида “Ёшлар билан мулоқот” йўлга қўйиб келинмоқда. Ушбу мулоқотлар чоғида ёшларнинг мурожаатлари, муаммо ва таклифлари ўрганилиб, имкон қадар шу жойнинг ўзида тегишлилиги бўйича бартараф этишга, ечим топишга эришилмоқда.
Очиқ ва самимий ўтган учрашувда 14 нафар ёшлар 14 та масалалар билан мурожаат қилдилар. Шундан 2 тасига асосли тушунтиришлар берилди ҳамда 12 тасига ўрганиш ва натижаларини маълум қилиш учун туман ҳокимининг ўринбосари ва масъулларга топшириқлар берилди.
Шунингдек, 2004 йилда туғилганлар ўртасида спортнинг футбол мусобақасининг Республика босқичида вилоятимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, 1-ўринни эгаллаган 13-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси И.Эргашевга туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.