Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
АҲОЛИ МУАММОЛАРИ ДЕПУТАТ НАЗОРАТИДА
2021-02-19 11:53:42 170
Фуқароларимиз ўзларининг мавжуд муаммоларини кўпроқ депутатлар орқали ҳал этишга ҳаракат қилмоқдалар. Чунки жойлардаги муаммоларни ўрганиш, масалаларни дадил кўтариб чиқиш ва ҳал этиш депутатлар томонидан самарали ҳамда тизимли ёндашиш орқали бартараф этилмоқда.
Бу жараёнларда Қўштепа туман Кенгашига сайланган депутатлар ҳам фаол иштирок этмоқдалар. Мана шундай депутатлардан бири 12-Қўрғонча сайлов округидан халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгашига сайланган депутат Дилрабо Узақовадир.
Хўжақишлоқ маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Муяссар Пўлатова ногиронлик гуруҳи тўхтатилганлиги туфайли қайтадан ногиронлик гуруҳини давом эттириш учун ёрдам сўраб Дилрабо Узақовага мурожаат қилди. Депутат ушбу муаммони ўрганиш мақсадида мутасадди идора ходимлари билан мурожаатчининг хонадонида бўлиб суҳбат ўтказди.
Яна бир фуқаро Лена Зикаева ҳам ногиронлик аравачаси олишда ёрдам сўраб Дилрабо Узақовага мурожаат қилган. Депутат ушбу муаммони ҳам мутасаддилар иштирокида атрофлича ўрганиб чиқиб, ҳар икки мурожаатни ҳал этиш мақсадида тегишли идораларга депутатлик сўрови юборди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.