Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 10 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

АЛИМЕНТ ТЎЛАЙ ОЛМАГАН ОТАЛАР ИШГА ЖОЙЛАШТИРИЛДИ

×

 2021-02-19 11:02:10    198

PDF юклаш
Чоп этиш


Ажрашган оилалар фарзандларининг моддий таъминотини яхшилаш мақсадида отага алимент тўлаш чорасини қўллаш осон. Бироқ, ундан алимент ундириш масаласи кўплаб муаммоларни юзага келтирмоқда. Айниқса, у ишсиз бўлса муаммо ўн чандон ортмоқда. Мажбурий ижро бюроси Қўштепа тумани бўлими иш юритувидаги ижро ҳужжатларига асосан, вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент тўлаши кўрсатилган ишсиз қарздор оталарни ишга жойлаштириш мақсадида тумандаги бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди. Ушбу тадбир Мажбурий ижро бюроси Қўштепа тумани бўлимининг маъмурий биносида бўлиб ўтди. 

Ўтказилган меҳнат ярмаркасида 100 нафардан ортиқ қарздор фуқаролар қатнашди. Уларнинг 23 нафарига ўзларига маъқул тушган иш ўринларига йўлланмалар берилди. Шунингдек, ишсиз қарздорлар ишга жойлаштирилиб, алимент ундируви Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 64-моддасига асосан қарздорларнинг иш хақига қаратилди.

Бундан ташқари, маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият юритаётган яраштирув комиссиялари билан узрли сабабларсиз ажрашиб кетаётган ёш оилаларни яраштириш ишлари ҳам олиб борилмоқда. Ёшларга оиланинг муқаддас даргоҳ эканлиги, эр-хотиннинг ўзаро келишмовчиликлари оқибатида қанчадан-қанча фарзандлар ота-она меҳрига зор бўлиб қолаётганлиги мунтазам равишда профлактик суҳбатлар давомида тушунтирилмоқда.

Ўтказилган профлактик суҳбатлар давомида жорий йилда 50 та бузилган оилалар тикланди.

Жумладан, Мажбурий ижро бюроси Қўштепа тумани бўлими давлат ижрочиси И.Домилаев ўтказган профлактик суҳбат давомида Янги дўкон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи алимент тўлаши кўрсатилган қарздорнинг оиласи тикланди. 

Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг 2019 йил 8 майдаги буйруғига асосан қарздор Д.Ибрагимовдан ундирувчи Д.Ибрагимова фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар қандай топган даромадининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати ундирувчи Д.Ибрагимованинг аризасига асосан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 40-моддаси, 1-қисмига асосан тамомланди.

Бундан ташқари, фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг 2021 йил 3 февралдаги буйруғига асосан қарздор Х.Тожиматовдан ундирувчи К.Тожиматова фойдасига 1/2 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати ҳам ундирувчи К.Тожиматованинг аризасига асосан тамомланиб, ундирувчига ижросиз қайтариб берилди.

Мажбурий ижро бюроси Қўштепа тумани бўлими томонидан алимент ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижросини қарздорларни ишга жойлаштириш ва иш ҳақига қаратиш орқали ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудларда ишларни ташкиллаштириш учун бўлим ходимларига бир қатор вазифалар юклатилди.       

С.Тошболтаев,

Мажбурий ижро бюроси Қўштепа тумани бўлими бошлиғи 3-даражали юрист.     


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram