Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲОКИМ БОЗОРДАГИ НАРХ-НАВО БИЛАН ТАНИШДИ
2021-02-18 15:38:55 193
Бугун Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков тумандаги “Деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамиятида бўлиб, у ердаги нарх-наво, сотувчи ва харидорларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
Шунингдек туман ҳокими маҳсулотларнинг нархи ва сифати, тўлиқлиги ва захирасини ҳам кўздан кечирди. Бозорда бирламчи озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг тўлиқ бўлиши, нархларнинг ошиб кетмаслиги, сотувчиларнинг ўз ишига виждонан ёндашиши кераклиги таъкидланди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.