Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 22 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИКЛАР

×

 2021-02-18 08:46:05    207

PDF юклаш
Чоп этиш



“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти (ЎРҚ–666-сон, 14.01.2021 й.)

ЎРҚ-666-сон Қонуни билан 11 та қонунлар ва 3 та кодексларга ўзгартиришлар киритилди.

I. ЎРҚ-666-сон Қонуни билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қуйидаги қўшимчалар киритилди:

Унга кўра,

1) Адлия органларининг бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномаларини бажармаган, шу жумладан ўз вақтида ёки тўлиқ бажармаган мансабдор шахсларга БҲМнинг 5 бараваригача жарима солиниши мумкин. Ушбу ҳуқуқбузарлик такрор содир этилган тақдирда мансабдор шахсларга БҲМнинг 7 бараваригача жарима солиниши мумкин.

2) Давлат активларини бошқариш агентлиги органларининг давлат мулки объектлари, хориждаги давлат мулки объектлари тўғрисидаги маълумотларни киритиш ҳақидаги тақдимномаларини бажармаган ёки маълумотларнинг тўлиқлигини таъминламаган мансабдор шахсларга БҲМнинг 5 бараваригача жарима солиниши мумкин. Ушбу ҳуқуқбузарлик такрор содир этилган тақдирда мансабдор шахсларга БҲМнинг 10 бараваригача жарима солиниши мумкин.

3) Давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликни бузган мансабдор шахсларга БҲМнинг 5 бараваридан 20 бараваригача жарима солиниши мумкин.

II. ЎРҚ-666-сон Қонуни билан “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра маҳаллий Кенгашларнинг ноқонуний қарорлари Олий Мажлис Сенати томонидан бекор қилинади (илгари Олий Мажлиси томонидан бекор қилинган).

III. ЎРҚ-666-сон Қонуни билан “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра фитосанитария талаблари Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади ва ижобий хулоса олинганидан кейин ҳисобга қўйилади.

Авазжон ЭРГАШЕВ,

жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман судининг раиси.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

Facebook, Telegram