Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 36 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

3-СЕКТОР ФАОЛИЯТИДАН

×

 2021-02-17 17:46:00    268

PDF юклаш
Чоп этиш


АҲОЛИНИ КАСБ-ҲУНАРГА ЎҚИТИШ МАСКАНИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқиб аҳоли билан ишлашнинг маҳаллабай тизими жорий этилди. Унга кўра ҳокимлик, иқтисодий комплекс, мутасадди ташкилотлар раҳбар ва масъул ходимлари иштирокида ҳар бир маҳалла кесимида “Ишчи гуруҳлар” ташкил этилиб, иш билан банд бўлмаган, ишлаш истагида бўлган фуқароларнинг рўйхатлари шакллантирилди ва тоифаларга ажратилди.

Шундан касби (мутахассислиги) мавжуд бўлмаган, мавжуд касбий кўникмаларига мос мақбул иш йўқлиги сабабли касбни (мутахассисликни) ўзгартириш зарур бўлган шахслар учун хукуматимиз раҳбари томонидан қабул қилинган 4804 сонли қарорга асосан туманимизда Аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш маскани ташкил этилди. 

Мана шундай Аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш маскани 3-сектор ҳудудидаги Шаҳартепа маҳалла фуқаролар йиғинида иш бошлади. 2-сонли касб-ҳунар мактабида жойлашган масканда 150 нафар фуқароларимиз таҳсил олмоқдалар. Уларнинг 90 нафари тикувчилик, 15 нафари электро сврашик, 15 нафари пайвандлаш ишлари, 15 нафари компютер саводхонлиги, 15 нафари эса қандолатчилик ва пазандачилик йўналиши бўйича касбга ўқитиш ўқув курсларида таълим олмоқдалар.

Туман Аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган масканда 3-сектор ҳудудидаги иш билан банд бўлмаган ва ишлаш истагидаги шахслар иш қидирувчи шахс сифатида рўйхатга олиниб, ушбу фуқароларни бандлигини таъминлаш билан боғлиқ тўрт томонлама шартномалар тузилгач, ўқув жараёнлари олиб борилмоқда.

Аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш масканида сектор ҳудудидаги “Аёллар дафтарига” киритилган хотин-қизлар ҳам таҳсил олмоқдалар. Улар бугун бу даргоҳда касб-ҳунар ўргансалар, албатта эртага тикувчими, қандолатчими бўлиб бемалол иш бошлай оладилар. 

Туман ҳокими И.Новиков ва 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи С.Абдуллаев ва мутасадди идора раҳбарлари бугун туманимизда ташкил этилган Аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш масканларида бўлдилар. Ўқув масканларидаги жараёнлар ва яратилган шарт шароитлар билан яқиндан танишиб, касб-ҳунар ўрганаётган йигитларимиз ва опа-сингилларимиз билан суҳбатлашдилар.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram