Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“ҲУҚУҚИЙ АХБОРОТ КУНИ” ЎТКАЗИЛДИ
2021-02-14 23:52:18 248
Қийқи маҳалла фуқаролар йиғинида Қўштепа тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамада туман адлия бўлими билан ҳамкорликда “Ҳуқуқий ахборот куни” ўтказилди.
Ушбу тадбирда туманимизда истиқомат қилувчи 700 нафардан зиёд фуқаролар ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож аёллар қатнашдилар. Уларга Қўштепа туманидаги ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, жумладан адлия бўлими, Давлат хизматлари маркази, ФХДЁ ҳамда нотариал идораси мутахассислари томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Фуқаролар асосан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш, 2-14 ёшгача болалар нафақаси ва моддий ёрдам олиш каби ва бошқа бир қатор ўзларини қизиқтирган саволлар билан мутахассисларга мурожаат этдилар.
Албатта бундай тадбирларнинг ўтказилиши аҳоли ўртасида ҳуқуқий саводхонликни оширишга хизмат қилади.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.