Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 94 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ОБОД ҚИШЛОҚ”ДА БИР КУН

×

 2021-02-14 23:09:56    203

PDF юклаш
Чоп этиш



ИСТИҚБОЛ ЧИРОЙ ОЧМОҚДА

Юртнинг ободлиги, халқнинг фаровонлиги маҳалла ва қишлоқлардан бошланиши бор гап.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳаётга изчил татбиқ этилаётган “Обод қишлоқ” дастури бугун чекка-чекка ҳудудларда олиб борилаётган бунёдкорлик ишларида ҳамда маҳаллаларнинг янгича қиёфасида ўзининг ёрқин ифодасини топмоқда.

Одамларнинг ҳаётдан мамнунлиги, шаҳарлардагидек қулайлик ва имкониятларга эга бўлган замонавий масканларда яшаётганидан шодонлик ҳисси замирида бир ҳақиқат — қишлоқларни обод қилиш йўлидаги ислоҳотлар ётибди, десак муболаға бўлмайди. Ана шундай ҳудудлардан бири — Қўштепа туманининг энг чекка ҳудудларидан бири Истиқбол маҳалласи бўлади.

Бу ерда ҳам “Обод қишлоқ” дастури доирасида катта бунёдкорлик ишлари бошланди. Бугун Истиқбол янгича қиёфа касб этишга шайланмоқда. Қисқа муддат ичида бу маҳалла замонавий кўринишда, барча қулайлик, шарт-шароитларга эга масканга айланади.

Бугун “Обод қишлоқ” дастури доирасида бунёдкорлик ишлари бошланган Истиқбол маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, дастур доирасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишдик.

Маҳаллага Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Турсунхон Айдарович Худойберганов бошлиқ вилоятимиз раҳбарлари ташриф буюришди. 


– Мана икки кундирки ҳамкасбларимиз билан Истиқбол маҳалласидамиз – дейди суҳбатдошимиз Фарғона ҳарбий госпитали бошлиғи У.Маматов. – Туман тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказмоқдамиз. Фарғона ҳарбий госпиталининг мутахассислари – жарроҳ, терапевт, окулист, ЛОР, дерматовенеролог, невропатолог, генеколог ва педиатрлар келиб аҳолини тиббий кўрикдан ўтказмоқдалар. 



Ушбу маҳаллада истиқомат қилаётган ёш-у қари шу жойнинг ўзида шифокрларнинг текширувидан ўтдилар. Қолаверса улар УЗИ, ЭКГ, рентген текширувларида ҳам қатнашдилар. Яратилган ушбу қулайликлардан маҳалла аҳли миннатдор бўлди.

Шифокорлар кўрикка кела олмаган ногиронларнинг хонадонларига боришди. Тиббий кўрик қатнашчиларига амбулатор тавсиялар ва қўшимча текшириш учун йўлланмалар берилди.



Туман ободонлаштириш бошқармасининг ходимлари ҳам маҳалладаги ободонлаштириш ишларида фаол иширок этмоқдалар. Улар дов-дарахтларни буташ ва оқлаш, йўл четларини теккизлаш ишларида фаол қатнашмоқдалар.

Ички йўлларда шағаллаштириш ишлари ҳам жадал суратда олиб борилмоқда. Маҳалладаги кўпқаватли уйларда таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган. Истиқболда олиб борилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларидан маҳалла аҳли мамнун ва миннатдор. Улар ҳам бир чеккада қараб турмай кўтаринки кайфиятда ўз томорқасида экин-тикин экишга тайёргарлик ва супур-сидир ишларни бошлаб юборишган.



Туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳамда маҳалла фаоллари иштирокида “Обод қишлоқ” дастури доирасида йиғилиш бўлиб ўтди. Туман ҳокими ҳудудда олиб борилаётган ишлар ва келгусидаги режалар ҳақида гапириб ўтди.



Тадбир сўнгида бир гуруҳ маҳалла фаоллари тақдирланиб, уларга туман ҳокимининг эсдалик совғалари топширилди.



“Истиқбол маҳалла фуқаролар йиғини “Обод қишлоқ” дастурини амалга ошириш штаби” маҳалла фуқаролар йиғини ёнида жойлашган бўлиб, бугун штабда ушбу хайрли ишлар олдидан жонлиқ сўйилди. Қурон тиловат қилинди. Тушликда хашарчиларга ош тортилди.



Туман ҳокими И.Новиков ва тадбир иштирокчилари, туман ҳокимининг ўринбосари – туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи З.Камилов, туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари О.Муродовлар маҳалладаги кекса ногиронлар А.Ахмаджонов ва Ж.Отабоевларнинг хонадонларида бўлиб, уларни холидан хабар олдилар. Кекса отахонларга ногиронлик аравачалари ва озиқ-овқат маҳсулотлари жамламаси топширилди.

Шунингдек, маҳалладаги кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож 20 та хонадонга ҳам озиқ-овқат маҳсулотлари жамламаси тарқатилди.

Бугун биз Истиқбол маҳалласида эндигина бошланётган хайрли ишларнинг бошида турибмиз. Ҳали бу ерда Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳаётга изчил татбиқ этилаётган “Обод қишлоқ” дастури давомида жуда катта ишлар амалга оширилади. Хулоса қилиб айтганда, яқин кунларда сиз билан биз Истиқболни янгича қиёфада кўрамиз.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

  Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

Facebook, Telegram