Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 751 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ЭНГ ТАЪСИРЧАН НУТҚ ЭГАСИ” АНИҚЛАНДИ

×

 2021-02-12 16:43:45    167

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбек тили туркий тиллар оиласига мансуб бўлиб, ҳозирги кунда ушбу тил Ер юзи аҳолисининг қарийб 50 миллион аҳолиси учун асосий мулоқот воситасидир. Шундай экан, тилимизнинг мавқеига қаратиладиган эътибор эртанги авлоднинг келажаги ҳақида қайғуришимизнинг муҳим асоси ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, мамлакатимизда ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги мавқеи ва нуфузини ошириш, жамиятнинг барча соҳаларида фаол қўлланилишига эришиш, ёш авлоднинг она тилимизга ҳурмат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Мустақиллик даври тарихига назар соладиган бўлсак, тилга эътибор, унинг мавқеини қонуний жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйиш мустақилликка эришишнинг дастлабки қадамларидир десак муболаға бўлмайди.

Юртимизда тилимизнинг мавқеига жуда катта эътибор қаратилиб, бу борада турли тадбирлар ташкил этиб келинмоқда. 

Қўштепа туманида МТТ соҳасида фаолият олиб бораётган ходимлар ўртасида ташкил этилган “Энг таъсирчан нутқ эгаси” шиори остидаги кўрик-танлов ҳам айнан шу мақсадда ташкил этилди.

Ушбу танлов Қўштепа тумани ҳокимлигининг ташаббуси билан 15-Болалар мусиқа ва санъат мактабида туман МТМ ҳамкорлигида ўтказилди. 

Танлов давомида хакамлар хайъати аъзолари туманимиздаги МТТлардан беллашиш учун келган иштирокчиларнинг энг истеъдодлиларини танлаб олишга ҳаракат қилдилар. 

Натижаларга кўра 1-ўрин 5-МТТнинг тарбиячиси Ўғилой Мухаммадовага, 2-ўрин 6-МТТ тарбиячиси Ферузахон Юлдашевага ҳамда 3-ўрин эса 1-МТТ тарбиячиси Саодатхон Калоноваларга насиб этди. Ғолиблар туман ҳокимлиги ҳамда мактабгача таълим бўлимининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

Бу каби кўрик танловлар соҳа вакилларининг нутқий маҳоратини ошириш баробарида уларнинг билим малакалари мустаҳкамланишига ҳам хисса қўшади.

Танлов иштирокчилари томонидан айтилган ғазалларни томошабинлар зўр ҳаяжон билан тингладилар. Тадбир сўнгида ғазаллар шўх қўшиқ-куйларга уланиб кетди.

Кўрик-танловда Қўштепа тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Юсупов ва Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Н.Отабековлар иштирок этдилар.

У.ХОЛМАТОВ,

туман ҳокимининг маслаҳатчиси.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram