Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ
2021-02-12 11:42:02 221
Бугун Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Қўштепа тумани Кенгашининг 32-сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишига туман ҳокими, Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси И.Новиков раислик қилди.
Депутатлар 18-Қорақушчи сайлов округидан сайланган туман Кенгаши депутати Икромжон Мамадалиевни сессия котиблигига сайладилар.
Сессияда туман ҳокимининг ўринбосарлари, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, ташкилотлар, идора ва корхоналар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Сессия кун тартибидаги 1-масала “Туманда 2020 йил мобайнида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга ошириш, бюджетнинг даромадлар базасини ошириш ва янги иш ўринлари барпо этиш бўйича амалга оширилган ишлар якунлари ҳамда 2021 йилда амалга оширилиши белгиланган ишлар (тадбирлар), кутилаётган натижалар” юзасидан туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари А.Юнусовнинг ҳисоботи тингланди.
“Туманда 2020 йил мобайнида инвестициялар жалб қилиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича амалга оширилган ишлар якунлари ҳамда 2021 йилда амалга оширилиши белгиланган ишлар (тадбирлар), кутилаётган натижалар” сессия кун тартибига иккинчи масала қилиб қўйилди. Ушбу масала юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари - туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи О.Акбаров ҳисобот берди.
Сессия давомида “Туманда 2020 йил мобайнида туман маҳаллий бюджети даромадлари бажарилиши ҳолати, улар томонидан қўшимча резервларни аниқлаш бўйича қилинган ишлар, шунингдек, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар кесимида бюджетга ҳисобланган ва амалда тўланганлиги, улар бўйича солиқ қарздорлиги тўғрисида амалга оширилган ишлар якунлари ҳамда 2021 йилда амалга оширилиши белгиланган ишлар (тадбирлар), кутилаётган натижалар” юзасидан туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи З.Мирзаевнинг ва “Туман маҳаллий бюджетининг 2020 йилги ижроси” юзасидан Қўштепа тумани молия бўлими мудири И.Акбаровларнинг ахборотлари тингланди.
“Қўштепа тумани Ўқчи ва Шодлик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги кўчаларга ном бериш” масаласи ҳам сессия кун тартибига киритилган бўлиб, ушбу масала юзасидан Қўштепа тумани ҳокимининг давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси У.Ҳолматов ҳисобот берди.
Шунингдек, кун тартибидаги қолган масалалар юзасидан туман ИИБ бошлиғининг Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалалари бўйича ўринбосари А.Қўчқоров ва Қўштепа тумани кадастр агентлиги бўлими бошлиғи Р.Ахмадалиевларнинг ҳисоботлари ҳам тингланди.
Қизғин баҳс ва музокараларга бой тарзда ўтган сессияда давомида мутасадди идора раҳбарлари ва халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари Ш.Шарапов ҳамда А.Абдумаликовлар ўзларининг таклиф ва мулоҳазаларини билдириб ўтишди.
Сессия давомида кун тартибига киритилган барча масалалар тўлиқ кўриб чиқилди ва ушбу масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг