Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 32 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СУВ ТЕЖОВЧИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШ БЎЙИЧА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

×

 2021-02-11 15:59:26    225

PDF юклаш
Чоп этиш



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 декабрда қабул қилинган “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Қўштепа туманидаги "FERGANA GLOBAL TEXTILE" МЧЖ корхонасининг ер майдонида сув тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича семинар ташкил этилди. 



Унда вилоят ҳокимининг қишлок ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари А.Турсунов, Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги ва сув хўжалиги бўлими бошлиқлари, пахта тўқимачилик ҳамда ғаллачилик кластерлари раҳбарлари, қишлоқ хўжалигига дахлдор мутасаддилар, вилоятда сув тежовчи технологияларни қурувчи ташкилот раҳбарлари қатнашди.


Бутун дунёда бўлгани сингари серқуёш диёримизда ҳам сув муҳим аҳамиятга эга. Мавжуд сув ресурсларининг салмоқли қисми қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришга сарфланиши эътиборга олинса, бу беминнат неъматдан тежаб-тергаб фойдаланиш долзарб масала саналади. Шу мақсадда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сув тежовчи технологиялар жорий этилса, ҳосилдорлик кўтарилиши билан бирга, сувни тежаш имконияти ҳам юзага келади.

Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда ҳосилдорликни ошириш, сувни тежаш мақсадида Қўштепа туманидаги "FERGANA GLOBAL TEXTILE" МЧЖ томонидан дунёдаги етакчи компаниялардан бири “Netafim” компанияси билан ҳамкорликда автоматик тарзда томчилатиб суғориш технологияси жорий қилинмоқда.


Лойиҳадаги сув ҳовузи 162х42 метр узунликда бўлиб, 17000 м³ сув сиғимини ўз ичига олади. Ҳовузни сув билан таъминлаш мақсадида 2 та тик қудуқ (скважина) қуриб битказилган. Тежамкор усулдаги бу технология билан 200 гектар экин майдони томчилатиб суғорилади.



Сув тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича ташкил этилган семинарда асосий масала томчилаб суғориш технологиясини кенг жорий этиш, сувдан унумли фойдаланиш, янги технологияларни ўрнатиш борасида йиғилганларга соҳа мутахассислари томонидан тушунтиришлар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram