Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИЛДИ
2021-02-10 14:03:42 166
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди.
(ЎРҚ–666-сон, 14.01.2021 й.)
Қонун билан 11 та қонун ва 3 та кодексларга ўзгартиришлар киритилди.
I. Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қуйидаги қўшимчалар киритилди:
1. Унга кўра, адлия органларининг бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномаларини бажармаган, шу жумладан ўз вақтида ёки тўлиқ бажармаган мансабдор шахсларга БҲМнинг 5 бараваригача жарима солиниши мумкин
Ушбу ҳуқуқбузарлик такрор содир этилган тақдирда мансабдор шахсларга БҲМнинг 7 бараваригача жарима солиниши мумкин
2. Давлат активларини бошқариш агентлиги органларининг давлат мулки объектлари, хориждаги давлат мулки объектлари тўғрисидаги маълумотларни киритиш ҳақидаги тақдимномаларини бажармаган ёки маълумотларнинг тўлиқлигини таъминламаган мансабдор шахсларга БҲМнинг 5 бараваригача жарима солиниши мумкин
Ушбу ҳуқуқбузарлик такрор содир этилган тақдирда мансабдор шахсларга БҲМнинг 10 бараваригача жарима солиниши мумкин
3. Давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликни бузган мансабдор шахсларга БҲМнинг 5 бараваридан 20 бараваригача жарима солиниши мумкин
II. Қонун билан “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра
Маҳаллий Кенгашларнинг ноқонуний қарорлари Олий Мажлис Сенати томонидан бекор қилинади. (илгари Олий Мажлиси томонидан бекор қилинган).
III. Қонун билан “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра
Фитосанитария талаблари Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади ва ижобий хулоса олинганидан кейин ҳисобга қўйилади.
Манба: ЎРҚ–666-сон, 14.01.2021 й.
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига
ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди

Зиёдбек Ҳалимжонов,
Қўштепа тумани адлия бўлими.