Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 1183 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲАШАР ЭЛГА ЯРАШАР

×

 2021-02-10 13:16:37    148

PDF юклаш
Чоп этиш



Бир неча кундан буён Қўштепа туманида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги бўлиб ўтмоқда. Ойлик доирасида туманимиз марказидан тортиб қишлоқларгача, ишлаб чиқариш корхоналаридан тортиб далаларгача, маҳаллаларда, ижтимоий соҳа объектларида, корхона-ташкилотлар ва муассасаларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.



Амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларида ҳар бир аҳолининг даҳлдорлик ҳиссини шакллантириш, халқимиз орасида миллий қадрятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида туманимиздаги барча маҳаллаларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда. 



Бугунги ҳашар ҳам эрталабдан бошланди. Ариқлар тозаланиб, дарахтларга шакл берилди, оқланди. Мавжуд бинолар атрофи, кўчалар ободонлаштирилди. Ҳар бир маҳаллада уюшқоқлик билан ўтаётган ҳашарда ёш-у қари иштирок этмоқда.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram