Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 1052 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МУСОБАҚА ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

×

 2021-02-10 09:13:08    143

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа туманидаги 3-сектор ҳудудида, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, юқори иқтисодий ўсишга эришиш ҳисобидан халқимизнинг фаровонлигини ошириш ва кундалик ҳаётдаги муаммоларини ҳал этиш, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрь кунидаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури ижросини таъминлаш борасида талайгина ишлар олиб борилмоқда.



3-сектор ҳудудида уюшмаган ёшлар ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда 3-сектор раҳбари туман ИИБ бошлиғи С.Абдуллаев томонидан 3-сектор ҳудудида жойлашган 24-умумий ўрта таълим мактабида 10 та маҳалладаги уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича  мусобақа бўлиб ўтди.

“Ёшларни жисмоний чиниқтириш ва спорт соҳасида ўз қобилятларини намоён қилиш” учун ҳудуддаги уюшмаган ёшлар ўртасида бўлиб ўтган “Волейбол” мусобақасида 1-ўринни “Қоракалтак” маҳалласи уюшмаган ёшлари жамоаси қўлга киритишди, 2-ўринни “Лангар” маҳалласи уюшмаган ёшлари жамоаси ва 3-ўринни туман ХТБ га қарашли 24-умумий ўрта таълим мактабининг ёшлар гуруҳи эгаллашди.



Ғолибларни тақдирлаш маросимида туман ҳокими И.Новиков ва 3-сектор раҳбари туман ИИБ бошлиғи С.Абдуллаевлар иштирок этдилар. Улар мусобақа натижаларига кўра ғолиб деб топилган жамоаларга 3-сектор раҳбарининг диплом ва қимматбаҳо совғаларини топширишди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram