Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 1172 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЁШ СПОРТЧИМИЗГА ИШОНЧ ВА ЭЪТИБОР

×

 2021-02-09 16:56:35    144

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа туманида 10-11 ёш тоифасида ўтказилган шахмат мусобақасида 20-умумий ўрта таълим мактабининг ўқувчиси Хушнутбек Аъзамжонов фахрли 1-ўринни эгаллаган эди.

Ёш спортчимизни ҳар томонлама рағбатлантириш ва қўллаб қувватлаш, янги ва яна янги ғалабалар сари даъват этиш мақсадида Ёшлар ишлари агентлиги Қўштепа тумани бўлими раҳбари А.Абдумаликов ва туман ахборот-кутубхона маркази директори О.Ёқубовлар Хушнутбек Аъзамжоновнинг яшаш манзилига ташриф буюрдилар. 



Хушнутбек Аъзамжоновни қўллаб-қувватлаш мақсадида унга эсдалик совғалари топширилди. Ёш спортчи билан юртимизда ёшларга яратилаётган шароитлар ҳақида фикр алмашилди. Суҳбат давомида эртамиз эгаларининг баркамол бўлиб вояга етишлари учун туман ҳокими И.Новиков томонидан барча шарт-шароитлар яратиб берилаётганлиги тўғрисида ҳам сўз борди.

Биз ҳам ёш спортчимизга ишонч билдирилиб, янги зафарлар ва ютуқлари сари омад ёр бўлишини тилаймиз!

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

 



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram