Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 1196 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

АЛИШЕР НАВОИЙ ТАВАЛЛУДИНИНГ 580 ЙИЛЛИГИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

×

 2021-02-09 16:17:11    535

PDF юклаш
Чоп этиш


Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий асарларида теран ифода топган миллий ва умуминсоний ғояларнинг жаҳон тамаддунида тутган ўрнини ҳамда ўсиб келаётган ёш авлоднинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, улар қалбида юксак ахлоқий фазилатларни тарбиялашдаги беқиёс аҳамиятини, шоир ва мутафаккирнинг адабий-илмий меросини кенг тарғиб этиш мақсадида бир қатор тадбирлар ташкил этилди. 



Ана шундай мақсадларни бирлаштирган “Навоийхонлик” тадбирлари Қўштепа туманидаги барча умумтаълим мактабларида ташкил этилди. Тадбирларда ўқувчилар томонидан Навоий ғазаллари ўқилиб, саҳна кўринишларида буюк шоирнинг умир йўлларидан парчалар намойиш этилди. Иқтидорли ёшларимиз тадбирга ўзлари чизган буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоийнинг суратларини ҳам олиб келишди.



Туманимиздаги 9-11-30-умумтаълим мактабларида ташкил этилган “Навоийхонлик” тадбирларида туман ҳокимининг маслаҳатчиси У.Холматов, Республика Маънавият ва маърифат маркази Қўштепа туман бўлинмаси раҳбари Н.Отабековлар ҳам иштирок этдилар.



Тадбирда мактаб ўқувчилари томонидан Алишер Навоийнинг ғазаллари, рубоийлари ва ҳикматлари айтилди, саҳна кўринишлари намойиш этилди. 



Ушбу тадбирлар кўтаринки руҳда ўтди. Тадбир ташкилотчилари ва фаол ўқувчилар эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

 






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram