Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЁШЛАРНИНГ МУАММО ВА ТАКЛИФЛАРИГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛМОҚДА
2021-02-09 08:53:07 217
Қўштепа туманидаги “Ёшлар марказида” бўлиб ўтган тадбир ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласига бағишланди. Тадбир туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида ўтказилди.
Унда туман ҳокимининг ўринбосарлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирокида сектор раҳбарлари томонидан ўтказилган ёшлар билан учрашувларда ёшлар томонидан кўтарилган муаммо ва таклифлар ижросини таъминлаш ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган 4921 нафар ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларни тадбиркорликка йўналтириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Тадбир давомида ёшлар томонидан кўтарилган муаммо ва таклифлар ижросини таъминлаш, уларни ишга жойлаш, тадбироклик фаолиятларини бошлашлари учун кредит ажратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Туман ҳокими И.Новиков томонидан масъул раҳбарларга ёшлар билан ишлашни тизимли ташкил этиш ва уларнинг муаммоларини ҳал этишда масъулият билан ёндошиш кераклиги юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.