Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
АЛИШЕР НАВОИЙНИНГ ТАВАЛЛУДИГА БАҒИШЛАНДИ
2021-02-08 17:16:44 195
Барчамизга маълумки, 2020 йил 19 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4865 сонли қарори қабул қилинди. Мазкур қарорга кўра шоир ва мутаффакир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги кенг нишонланиши кўзда тутилган.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан қабул қилинган қарорнинг ижросини таъминлаш ҳамда ўқувчи ёшларни Навоий даҳосига ҳурмат ва эҳтиромларини ошириш, бобомиз яратган маънавият ҳазинларини ўрганиш бебаҳо меросини асраб авайлашдек улуғ инсоний фазилатларни камол топтириш, уларни мутафаккир бобомизга муносиб авлод бўлишдек олий туйғуларини шакллантириш мақсадида Қўштепа туманида Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман ҳокимлиги, халқ таълими бўлими, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши томонидан ҳамкорликда чора тадбирлар дастури ишлаб чиқилган.
Ушбу дастурда белгиланган вазифалар юзасидан бугун Қўштепа туманидаги умумий ўрта таълим мактабларида сўз мулкининг султони, буюк аллома Алишер Навоий таваллудига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирлар “Навоийга эҳтиром”, “Навоий издошлари”, "Алишер Навоий – шеърият мулкининг султони" шиори остида ўтказилди.
Тадбир иштирокчилари томонидан Алишер Навоийнинг ҳикматли сўзлари, ғазаллари, рубойилари айтилиб, саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Н.Отабеков,
Республика Маънавият ва маърифат маркази Қўштепа туман бўлинмаси раҳбари.