Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 1159 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲАМЖИҲАТЛИК ВА МЕҲР-ОҚИБАТ ТАДБИРИ

×

 2021-02-08 15:43:16    122

PDF юклаш
Чоп этиш



Туманимизда ўтказилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлигида маҳаллаларни ободонлаштириш, кўчаларни, ариқ ва зовурларни тозалаш, дарахтларни оқлаш ва буташ, хонадонлар олдига манзарали ва мевали кўчатлар ҳамда мавсумий гулларни экиш, шунингдек ҳар бир ҳудудда қабристонларни обод қилишдек эзгу ишлар ҳашар йўли билан олиб борилмоқда.

Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги доирасида туманимиз марказидан тортиб қишлоқларгача, ишлаб чиқариш корхоналаридан тортиб далаларгача, маҳаллаларда, ижтимоий соҳа объектларида, корхона-ташкилотлар ва муассасаларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.



Қўштепа туманидаги 51 та маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳам ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш тадбирлари аллақачон бошлаб юборилди. Ҳашар давомида хонадонлар, кўчалар, хиёбонлар тартибга келтирилиб, ариқ ва зовурлар тозаланмоқда. Муқаддас қадамжо, зиёратгоҳ ва қабристонлар ободонлаштирилмоқда.



Шунингдек, ҳашарда иштирок этаётган Қўштепа тумани ободонлаштириш бошқармасининг ишчи ходимлари ҳам йўл четидаги ариқ ва зовурларни тозалаб, мевали ва манзарали дарахтларга шакл бериш, оқлаш ишларини олиб бормоқдалар.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram