Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 706 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТАДБИРКОР ҚАБУЛИ – МУАММОГА ЕЧИМ ТОПИШ УЧУН САМАРАЛИ УСУЛ

×

 2021-02-08 14:21:12    122

PDF юклаш
Чоп этиш


Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни фаол қўллаб-қувватлаш, оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама рағбатлантириш, экспорт фаолиятини амалга оширувчи корхоналар учун энг қулай шарт-шароитларни яратиб бериш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан “Тадбиркорлар қабули” ўтказилиб келинмоқда.  

Бугун Бош вазир қабулхонаси ташаббуси билан Тадбиркорлар қабулхонаси биносида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш мақсадида Қўштепа тумани ҳокими И.Новиковнинг  навбатдаги тадбиркорлар қабули бўлиб ўтди.

Қабулда тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагидаги фуқаролар ўз муаммолари билан иштирок этдилар.

Ушбу қабул давомида 26 нафар тадбиркор иштирок этиб, уларнинг мурожаатлари бирма-бир тингланди.

Қабул давомида тадбиркорлар томонидан йўлланган мурожаатларда кўтарилган масалаларнинг 6 тасига жойида тушунтириш берилиб, 20 таси тегишли тартибда рўйхатга олинди ҳамда ваколатли давлат ташкилотлари ва корхоналарига кўриб чиқилиши учун йўналтирилди.

Қўштепа туманидаги Бош вазир қабулхонаси ахбороти.