Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚОРАКЎЛЧИЛИК СОҲАСИГА ҚИЗИҚҚАН ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ
2021-02-06 13:16:41 177
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 4-5-феврал кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида ҳамда кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилишда ёшлар бандлигини таъминлаш, айниқса қишлоқ хўжалигининг юқори даромадли соҳаларида уларни банд қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Жумладан, қоракўлчилик соҳасида Бухоро вилоятининг Пешку туманига вилоятдан 1200 нафар ёшларни олиб бориб, яшаш шароитларини ташкил қилган ҳолда ер ажратиб, қоракўл қўйларни боқиш, жун ва терини қайта ишлашни ўргатиш вазифаси юклатилди.
Шундан келиб чиқиб бугун Қўштепа тумани ҳокимлигининг йиғилишлар залида қоракўлчилик соҳасида даромад топиш истагини билдирган ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Риштон, Олитариқ, Қўштепа, Ёзёвон, Тошлоқ, Қува, Фарғона туманлари ҳамда Қувасой шаҳридан ташриф буюрган ёшлар иштирок этдилар. Тадбир иштирокчилари бўлган ёшлар қоракўлчилик соҳасидаги ўзларини қизиқтирган саволларга мутахиссислар томонидан жавоб олдилар.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.