Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
КЕЛГУСИДАГИ ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ
2021-02-04 21:19:14 157
Қўштепа туманида ҳам хотин-қизлар жамоатчилик Кенгашининг намунавий таркиби тузилиб, уларнинг фаолиятини ташкил этиш бўйича жадвал ишлаб чиқилди. Кенгаш аъзолигига туманнинг ҳар бир соҳадаги вакилларидан жалб қилинган.
Вазирлар Маҳкамасининг маданият ва спорт ишлари бўйича котибиятининг хотин-қизлар ва оила масалалари бўйича бош мутахассиси Замира Ахмедова бугун Қўштепа туманида бўлиб Хотин-қизлар жамоатчилик Кенгаши аъзолари билан суҳбат ўтказди.
Суҳбат чоғида жамоатчилик Кенгаши аъзоларига уларнинг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, жойларда ишларни ташкил этиш тартиби батафсил тушунтириб берилди.
Қизиқарли ва мазмунли ўтган мулоқотда амалга оширилган ишлар ва келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.