Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ БОЗОРДАГИ НАРХ-НАВО БИЛАН ТАНИШДИЛАР
2021-02-04 21:09:47 191
Бугун, Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков сектор раҳбарлари ҳамроҳлигида “Деҳқон бозори”да бўлиб, бу ердаги нарх-навони ўрганиб, аҳоли эҳтиёжи учун зарур бўлган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси фаолияти билан ҳам танишдилар.
Сектор раҳбарлари иштирокида маҳсулотларнинг нархи ва сифати, тўлиқлиги ва заҳираси ўрганилди. Бирламчи озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг тўлиқ бўлиши, нархларнинг ошиб кетмаслиги, сотувчиларнинг ўз ишига виждонан ёндашиши кераклиги таъкидланди.
Шунингдек, бозорда санитария, гигиена қоидаларига риоя этилишини таъминлаш юзасидан масъулларга тегишли тавсия, кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.