Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
БОКС: ТУМАН ОЧИҚ БИРИНЧИЛИГИ МУСОБАҚАСИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА
2021-02-04 16:26:36 298
Туманимизда ўсиб келаётган ёшларни спорт турларига қизиқтириш, ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишларини кундалик турмуш тарзига айлантиришга жуда катта аҳамият берилмоқда. 1-сонли касб-ҳунар мактабининг спорт залини спорт комплексига айлантириш ва спорт инвентар жиҳозлари сотиб олиш мақсадида туман ҳокими И.Новиков ташаббуси билан маҳаллий бюджет қўшимча орттирилган маблағлари ҳисобидан 100 миллион сўм маблағ ажратилди.
Туманимиздаги ёшлар учун спорт жиҳозлари сотиб олиниб, ушбу зал таъмирланди. Бугунги кунда ёшлар бу ерда спортнинг футбол, волейбол, бокс, ўзбек жанги каби турлари билан шуғулланмоқдалар. Тўгараклар фаолияти БЎСМ тренерлари томонидан олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусини иккинчиси бўлган "Ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида бугун ушбу спорт комплексида ёшлар ўртасида спортнинг бокс тури бўйича туман очиқ биринчилиги мусобақаси бошланди.
Тадбирда туманимиздаги спротчи ёшлар ва уларнинг мураббийлари иштирок этишмоқда.
Қўштепа тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Юсупов мусобақани очиб, қатнашчиларга омад тилади.
Ушбу мусобақа Республика Бокс федерацияси қоидалари асосида 2002-2003, 2004-2005, 2006-2007, 2008-2009, 2010-2011, 2012-2013 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтмоқда.
Икки кун давом этадиган мусобақа сўнгида ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар туман ҳокимлиги, адлия бўлими ва туман жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланадилар.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.