Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 705 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ БЕРГАН ТОПШИРИҚ ВА ВАЗИФАЛАРНИ БАЖАРИШДА МАСЪУЛИЯТ БИЛАН ЁНДОШАМИЗ

×

 2021-02-03 20:01:18    159

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси халқ таълими Вазири Ш.Шерматов яқинда мактабимизда бўлиб, мактабимиз ҳаёти билан танишди ва мураббийлар билан суҳбатлашди.

Ш.Шерматов 2019-2020-ўқув йилида 11-синфни тамомлаган 107 нафар ўқувчиларни бугунги кундаги тақдири билан қизиқди.

Суҳбат давомида 108 нафар ўқувчидан 1 нафари олий таълимда, 5 нафари Марғилон олий тиббиёт техникумида, 1 нафари Фарғона ҳуқуқшунослик техникумида таҳсил олаётгани ва 98 нафари ўзи қизиққан косибчилик, чеварчилик, дурадгорлик каби ҳунармандчилик турлари билан шуғулланаётганлиги ҳақида маълумот бердик.

Қолаверса, мактаб кутубхонасидаги бадиий адабиётлар сони, ўқувчиларнинг дарслик билан таъминланиши, қолаверса “Биз оиламиз билан китоб ўқиймиз” акциясининг ўтказилиши, унда ота-оналарнинг қатнашиши, мактаб ва маҳалла ҳамкорлиги ҳақидаги маълумотлар ҳам Ш.Шерматовнинг диққат марказида бўлди. 

Шунингдек вазир мактабнинг компютер хонаси билан танишиб, информатика фани ўқитувчиси Б.Ахмаджонов билан суҳбатлашди.

Ўз навбатида мактабимиз жамоаси ҳам олдимизда турган режалар билан ўртоқлашдик. Бу йил мактабимиз Фарғона политехника иниститути ҳамда ТАТУ Фарғона филиали билан ўқувчиларни билимини ошириш ҳамда ОТМга тайёрлаш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйганлигини ва 20 фоиз ўқувчиларимизни олий таълимга киришларини режалаштирганимизни айтдик.

Шерзод Шерматов мактаб ўқитувчилари билан суҳбат давомида педагог ходимлар иш фаолиятида сифат таркибини ҳамда битирувчиларнинг ОТМга кириш фоизини кўтариш бўйича чора-тадбир тузиш ва унинг ижросини таъминлашлари бўйича кўрсатмалар берди.

Биз албатта, юқоридаги топшириқ ва вазифаларни бажаришда, ўқувчиларга билим беришда ўта масъулият билан ёндошишга ҳаракат қиламиз. 

К.ҚУРБОНОВ,

27-умумий ўрта таълим мактаби директори.                                       

 




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram