Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲОКИМ ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ
2021-02-02 16:59:02 261
Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди. Қабулда ҳоким фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, мурожаатларини бирма-бир тинглади.
Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда жами 70 нафардан зиёд фуқаролар ўз муаммолари билан қатнашди. Улардан уй-жой, моддий ёрдам, бандлик, тадбиркорлик ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди. Муаммолар бўйича ҳоким ўринбосарлари ва бошқа тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирокида зарур чоралар кўрилди.
Қабул давомида айрим мурожаатларда кўрсатилган масалаларни ҳал этиш юзасидан тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Ушбу мурожаатларнинг ҳар бири асослича ўрганиб чиқилади ва қонуний йўл билан ўз ечимини топади.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.