Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2021-02-02 16:26:32 176
Жорий йил 31 январ куни “Фарғона | Kun.uz” сайтида «Қишлоқда бир кун» рукнида Kun.uz мухбири Сарвар Зияевнинг «Тонг саҳардан ўтин тергани зовур бўйига — Қўштепанинг Лангарида ўтган бир кун» сарлавҳаси остида танқидий мақоласи чоп этилган эди.
Қўштепа тумани Лангар маҳалласида яшовчи қишлоқ одамларининг турмуш манзаралари, ҳаёти ва юмушлари акс эттирилган ушбу мақола юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Лангар маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида ушбу маҳалла 2021 йилда “Обод қишлоқ” дастурига киритилган бўлиб, дастурга асосан ҳудуддаги тик ичимлик сув қудуғини тозалаш, Мардлик кўчасига 1 дона янги сув минораси ўрнатиш, Мардлик, Мустақиллик, Боғишамол кўчаларига қўшимча 8.0 км янги ичимлик суви тармоғи тортиш ишларини бажариш режалаштирилган. Бирламчи техник маълумотлар тақдим этилиб, ҳозирда лойиҳа-смета ишлари давом этирилмоқда.
Бундан ташқари 2021 йил “Обод қишлоқ” дастури асосида Лангар маҳалла фуқаролар йиғинида 7,6 км ички йўлларни таъмирлаш, 700 метр пиёдалар йўлаклари қуриш, 5,2 км ички ирригация тармоқларини таъмирлаш, 1200 дона манзарали дарахтлар экиш, 120 дона тунги ёритиш чироқлари ўрнатиш, электр энергия тизимини яхшилаш мақсадида 120 дона таянч устунлар ўрнатиш, 9,9 км электр тармоқлари тортиш, 1 дона трансформатор ўрнатиш, алоқа тизимини яхшилаш мақсадида 48 км оптик толали алоқа тармоғи тортиш ва ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш ишларини бажариш режалаштирилган.
Танқидий мақола бўйича туман ҳокимлигининг масъул раҳбарлари ва муаммога дахлдор мутасадди идора ходимлари Лангар маҳалла фуқаролар йиғини Мардлик кўчаси, 10-уйда яшовчи Шоира Холиқованинг хонадонида бўлиб, суҳбат ўтказдилар.
Шоира Холиқова боқувчисини йўқотганлиги учун Лангар маҳалла фуқаролар йиғинидагилар ушбу оилага доимо эътибор қаратиб келишади. Улар маҳалла фуқаролар йиғинида кам таъминланган оилалар рўйхатида туради. Маҳалла фуқаролар йиғинининг тавсиясига кўра, 2016 йилда касаба уюшмаси томонидан 14 миллион сўм маблағлар ҳисобидан уй-жойлари таъмирлаб берилган.
Ушбу оила 2020 йилда “Темир дафтар”га киритилиб, “Саховат ва кўмак” маркази ҳамда ихтиёрий хомийлик қилиш истагини билдирган фуқаролар томонидан уларга мунтазам ёрдам бериб келинмоқда. Шоира Холиқованинг вояга етган икки нафар қизлари бўлиб, уларга бир неча маротаба маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда сектор раҳбари томонидан иш жойи таклиф қилинган. Лекин қизлар ишга жойлашиш таклифини рад этган. Оила бошлиғи Шоира Холиқова бетоблиги учун 2020 йилда касаба уюшмаси орқали бепул йўлланма билан “Чимён” сиҳатгохига дам олиш ва даволаниш учун юборилган.
Лангар маҳалласи ГРСдан олисда жойлашганлиги сабабли табиий газ таъминоти етиб бориши қийин бўлган ҳудуд бўлиб, 2012 йилда 576 та хонадон табиий газ тармоғидан тўхтатилган ва суюлтирилган газга мослаштирилган. Ушбу хонадон ҳам № 2375-сонли шартномага асосан суюлтирилган газга мослаштирилиб, вақтинча фойдаланиб туриш учун маиший газ баллони билан таъминланган. “Ҳудудгаз” Фарғона филиали масъулияти чекланган жамияти Қўштепа тумани бўлими томонидан белгиланган муддатларда суюлтирилган газ етказиб берилмоқда.
Оиланинг яшаш шароити ҳисобга олиниб, хомийлар томонидан тез кунларда ушбу хонадонга алоҳида ошхона қуриладиган ва ховлининг кўча деворлари таъмирланадиган бўлди.
Шоира Холиқованинг қизлари Гулчеҳра ва Гулнораларга ишлаш учун туманимиздаги мавжуд бўш иш ўринлари яна бир бор таклиф қилинди.
Шу ўринда мақолада таъкидланган “Аллақачонлар муддатини ўтаб бўлган, тагидан емирилиб, чириб бўлган” симёғочлар жорий йил 1 феврал куни темир-бетон таянчларга алмаштириб берилганини ҳам маълум қиламиз.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.