Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 1028 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

«ШАКАР» МФЙГА СТОЛБАЛАР ЎРНАТИЛМОҚДА

×

 2021-02-02 13:42:03    176

PDF юклаш
Чоп этиш


“Фарғона | Kun.uz” сайтида Қўштепа тумани, Шакар маҳалла фуқаролар йиғини, Мусаффо кўчасида яшовчи Ж.Исақовнинг танқидий мурожаати чоп этилган эди.

Ж.Исақов ўз мурожаатида Мусаффо кўчасида 12 йилдан буён симёғоч йўқлигини, маҳалла аҳли ҳашар йўли билан электр токини томма-том тортиб олиб келганлиги боис мавжуд муаммони ҳал этишда ёрдам сўраган эди.

Жорий йилнинг 1-феврал куни Шакар маҳалла фуқаролар йиғини, Мусаффо кўчасига туман электр таъминоти корхонаси томонидан 10 (ўн) дона янги темир бетон таянчлар олиб келиниб, махсус техникаларда ўрнатиш ишлари бошланлигини маълум қиламиз.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.