Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 48 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЁШЛАРГА ЭЪТИБОР

×

 2021-02-02 12:54:52    268

PDF юклаш
Чоп этиш


Юртимизда ишсиз ёшлар рўйхати шакллантирилиб, уларнинг бандлигини таъминлаш масаласига алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

Қўштепа туманидаги “Ёшлар марказида” бўлиб ўтган тадбир ҳам айнан шу мавзуга бағишланди. Тадбир туман ҳокимлиги ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида ўтказилди.

Унда туман ҳокимининг ўринбосарлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирокида сектор раҳбарлари томонидан ўтказилган ёшлар билан учрашувларда 98 нафар ёшлар томонидан кўтарилган муаммо ва таклифлар ижросини таъминлаш ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган 4921 нафар ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларни тадбиркорликка йўналтириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди. 

Тадбир давомида ёшлар томонидан кўтарилган муаммо ва таклифлар ижросини таъминлаш, уларни ишга жойлаш, тадбироклик фаолиятларини бошлашлари учун кредит ажратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Туман ҳокими И.Новиков томонидан масъул раҳбарларга ёшлар билан ишлашни тизимли ташкил этиш ва уларнинг муаммоларини ҳал этишда масъулият билан ёндошиш кераклиги юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Шунингдек, Қўштепа туманида уюшмаган ёшларни оммавий спортга жалб этиш ҳамда спорт билан шуғулланишлари учун ҳам қулай шарт-шароитлар яратилмоқда. Туман ҳоким И.Новиков ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Ўқчи, Янги дўкон маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, бу борада олиб борилаётган ишлар билан танишдилар. Ушбу маҳаллаларда “WORKOUT” ташкил этилган бўлиб, тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинларида шундай “WORKOUT”лар ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.