Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЁШЛАР КЕЛАЖАГИМИЗ
2021-02-01 16:31:22 249
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4862-сонли қарори ижроси юзасидан Қўштепа туманидаги “Ёшлар марказида” тадбиркорлик қилиш истагини билдирган ёшлар учун семинар-тренинг ташкил этилди.
Семинар-тренинг "Ёшлар келажагимиз жамғармаси" Республика раҳбари Хайрулла Саттаров иштирокида бўлиб ўтди.
Тадбирда туманда ёшларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш, уларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқариш ҳамда имтиёзли кредитлар ажратган ҳолда бандлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.
Семинар-тренинг давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.