Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲАШАР – МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТИМИЗ
2021-01-27 16:58:10 478
Халқимиз орасида “Ҳашар – элга ярашар” деган мақол бор ва бу бежиз айтилмаган. Чунки ҳашарда халқимизга хос бағрикенглик, ўзаро ҳамжиҳатлик, маҳаллалар, кўчалар ва аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ишлари уюшқоқлик ва ҳамжиҳатлик билан амалга оширилади.
Уюшқоқлик, покизалик ва меҳр-оқибат рамзи бўлган ҳашар халқимизнинг минг йиллар оша қадрланиб келинаётган азалий удумларидан бири саналади. Юртимизда қишнинг тугаши ва эрта баҳорда ҳашар ўтказиш ва шу орқали ҳудудларни ободонлаштириш яхши анъанага айланган. Қўштепаликлар ҳам “Ҳашар – элга ярашар” дея, ободонлаштириш ишларини бошлаб юбордилар.
Бугун туман ободонлаштириш бошқармасининг 85 нафар ишчи ходимлари Хумдон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида тозалов ишларида қатнашдилар. Улар томонидан ҳудуддан ўтувчи катта магистрал йўлнинг икки четидаги ариқ ва зовурлар тозаланиб, мевали ва манзарали дарахтларга шакл берилди ва оқлаш ишлари олиб борилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.