Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 606 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ДЕПУТАТ ЎҚУВЧИЛАРГА КИТОБЛАР СОВҒА ҚИЛДИ

×

 2021-01-27 14:20:51    170

PDF юклаш
Чоп этиш


Аввал хабар қилганимиздек, вилоятимиздаги туман ва шаҳарларда бўлгани каби Қўштепа туманидаги таълим муассасаларида ҳам арзонлаштирилган нархларда китоб савдо ярмаркалари ташкил этилиб, “Оиламиз билан китоб ўқиймиз” акцияси бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда ота-оналар, маҳалла фаоллари, уюшмган ёшлар, мактаб педагог ходимлари ҳамда ўқувчи ёшлар билан бирга депутатлар ҳам фаол иштирок этдилар.

Акция доирасида 48-умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган тадбирда, 26-Янгиариқ сайлов округидан халқ депутатлари туман Кенгашига сайланган депутат Дониёржон Мурадов ҳам иштирок этди.

Депутат мактабнинг 2-“А” ва 2-“Б” синфида таълим олаётган болажонларга 53 дона бадиий китоб совға қилди.

Дониёржон Мурадов болажонлар билан бўлган учрашувда китоб шахсни маънавий юксалишида беминнат кўмакчи, жаҳолатга қарши маърифат билан курашда енгилмас куч эканини айтиб, уларни кўпроқ китоб мутолаа қилишга чақирди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.