Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 54 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СУДЬЯЛАР САЙЁР ҚАБУЛДА

×

 2021-01-27 11:06:04    194

PDF юклаш
Чоп этиш


Хотин-қизларга ҳуқуқий жиҳатдан ёрдам кўрсатиш мақсадида вилоятимизда суд раислари ва судьяларнинг сайёр қабуллари ўтказилди. Унда вилоят судининг судьялари Ш.Тошмирзаев, Р.Арапов, С.Рустамов, Д.Холиқназарова, Ф.Сиддиқова ҳамда жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судининг раиси М.Марахимов, судьяси Ш.Каримов ва иқтисодий ишлар бўйича Марғилон туманлараро судининг раиси А.Акбаров, судьяси Х.Бойназаров, фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг раиси Ж.Расулов, судьялари Х.Хакимов, Н.Эгамов, жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман судининг раиси А.Эргашев, жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман судининг раиси Б.Хайдаров, жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман судининг раиси А.Акрамов, шунингдек, Маъмурий ишлар бўйича Фарғона туманлараро судининг судьялари Д.Мадаминов ва Н.Хаджиматов ва суд ходимларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари иштирок этдилар.

Сайёр қабуллар давомида ишчи гуруҳ аъзолари Марғилон шаҳри, Қўштепа, Тошлоқ ва Ёзёвон туманларига ташриф буюриб, ҳуқуқий жиҳатдан кўмакка муҳтож хотин-қизларнинг муаммоларини тингладилар.

Очиқ мулоқотлар чоғида ҳудудлардаги аёлларнинг ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг суд-ҳуқуқ соҳасига оид муаммолари ўрганилиб, уларга амалий ёрдам бериш йўли билан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Сайёр қабулларда иштирок этган 175 нафар хотин-қизларнинг 45 нафари суд-ҳуқуқ масалаларида, 130 нафари эса ижтимоий-иқтисодий ва бошқа масалалар билан мурожаат этдилар. 172 та мурожаатлар оғзаки ва 3 таси ёзма равишда қабул қилинди.

130 та ижтимоий-иқтисодий ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар бўйича эса тушунтиришлар берилди.

Суд-ҳуқуқ масалаларидаги 45 та мурожаатлардан 41 таси ижобий ҳал этилди, шундан 3 та мурожаат юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судига қонуний тартибда ҳал қилиш учун қабул қилинди. 1 та мурожаат юзасидан Марғилон шаҳар прокурори номига ариза олиниб ижро қилиш учун юборилди. 37 та мурожаатлар юзасидан аёлларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилиб жойида ижобий ҳал этилди.

Авазжон ЭРГАШЕВ,

жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман судининг раиси.