Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2021-01-27 10:27:51 177
Жорий йил 23 январ куни “Фарғона | Kun.uz” сайтида «Сектор раҳбарлари ваъдабоз (ми?)»... сарлавҳаси остида танқидий мурожаат чоп этилган эди.
Ушбу мурожаатда: – «Ассалому алайкум, Kun.uz ходимлари. Қўштепа тумани, «Шакар» МФЙдан такрорий мурожаат йўлламоқдамиз. Сизларда эълон қилинган кўчаларимиздаги қўлбола столбалар ҳақидаги мурожаатимиздан кейин туман ҳокимлигидан масъуллар келиб ҳолатни ўрганишди ва “ариза қилиб беринглар”, – дейишди. Сектор раҳбари ва ҳокимга ариза қилиб бердик. Ҳокимият аризани кўриб чиқиб, уни туман ЭТКга юборибди.
Туман ЭТКга борсак: “2021 йил дастурига киргани йўқ, қачон дастурга кирган столбалар янгиланса, эскиларини сизларга ўрнатамиз”, – дейишди. Дастурга кирган столбалар қачон янгиланишини ҳеч ким билмайди. Яна неча йил кутишимиз керак экан? Унгача бирон нохуш ҳодиса рўй бермаса, деб юракни ҳовучлаб ўтирибмиз. Шамол бўлса, кўчага чиқишга қўрқамиз.
Сектор раҳбарлари на ўзлари бор, на мурожаатга жавоб. Сектор ишлаяптими, йўқми билмаймиз.» – дея шикоят қилинган.
Қўштепа тумани, Шакар маҳалла фуқаролар йиғинидан йўлланган ушбу мурожаат 4-сектор вакиллари ва шу соҳага дахлдор мутахассислар иштирокида жойига борган ҳолда ўрганилди. Мурожаатчи Ж.Исақов билан суҳбат ўтказилди.
Ушбу мурожаат атрофлича ўрганилиб, муаммони ҳал этиш чоралари белгиланди. Шакар маҳалла фуқаролар йиғинига қўшимча 0,4 кв узатма қуриш 2021 йил дастурига киритилиб, дастур асосида амалга оширилгунга қадар, реконструкция бўлган объектлардан бўшаган ёғоч таянчлардан 9 дона олиб келиб ўрнатишга келишиб олинди. Электр таъминотини талаб даражасига келтириш ҳамда ушбу ишлар жорий йилнинг феврал ойи мобайнида амалга оширилиши мурожаатчи Ж.Исақовга маълум қилинди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.