Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ КУРАШИШ - БАРЧАМИЗНИНГ ВАЗИФАМИЗ
2021-01-26 18:28:45 174
Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш нафақат ҳуқуқ тартибот идораларининг иши, балки барчамизнинг вазифамиз ҳисобланади. Аввало, касални даволагандан кўра, унинг олдини олган маъқул.
Бугун Қўштепа тумани ҳокимлигининг мажлислар залида туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, вақтинча туман ҳокими вазифасини бажарувчи А.Юсупов, вилоят ИИБ минтақа раҳбари, подполковник Э.Ғаниев, туман ИИБ бошлиғи С.Абдуллаев ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармаси 8-алоҳида отряд командири Д.Қулбековлар иштирокида ўтказилган йиғилишда бевосита жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш масаласи муҳокама этилди.
Йиғилишда ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари, туманимиздаги савдо дўконлари, ошхона ва кафе, сартарошхоналарда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар иштирок этдилар.
Тадбирда сўз олганлар жиноятчиликнинг олдини олиш нафақат ҳуқуқ тартибот идораларининг, балки барчанинг вазифаси эканлигини таъкидлаб ўтдилар. Кейинги пайитда содир этилаётган ўғрилик жиноятларини олдини олиш мақсадида тадбиркорлар ҳам хушёрликка чақирилди. Бугунги куннинг талабига кўра жиноятчиликни олдини олиш мақсадида туманимиздаги мавжуд савдо дўконлари, ошхона ва кафе, сартарошхоналарга кузатув камералари ўрнатиш таклифи берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.