Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 798 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

3-СЕКТОРДА ФУТБОЛ МУСОБАҚАСИ БОШЛАНДИ

×

 2021-01-26 17:23:36    164

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугунги кунда мамлакатимизда спортга ва ёш авлодни камол топтиришга катта эътибор берилиб, спортга қизиққан ўғил-қизларимиз учун кенг имконият ва шарт-шароитлар яратилмоқда.

Бугун Қўштепа туманидаги 23-умумий ўрта таълим мактабининг ўйингоҳида 3-сектор маҳаллалари ўртасида ёшлар билан ўтказилаётган футбол мусобақасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Мусобақа бошида юртимиз мадҳияси янграб, иштирокчилар унга жўр бўлишди. 

Тадбирда туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари С.Абдуллаев қатнашиб иштирокчиларга омад тилади.

Тадбир давомида ўйинга старат берилди ва маҳаллалараро футбол ўйинлари бошланди. Мусобақа сўнгида ғолибларга 3-сектор раҳбарининг диплом ва қимматбаҳо совғалари топширилади. 

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.