Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
НАВБАТДАГИ ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ
2021-01-26 14:38:57 199
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонасида фуқароларнинг навбатдаги қабули ўтказилди. Қабулни Қўштепа тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, туман ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи А.Юсупов ўтказди.
Унда ҳоким ўринбосарлари, туман Халқ қабулхонаси мудири Р.Абдуллаев ҳамда алоқадор идора ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.
Қабулда жами 50 нафардан зиёд фуқаролар ўз муаммолари билан қатнашди. Фуқаролар томонидан болалар пули ва моддий ёрдам ажратиш, электр ва сув таъминоти, банк, соғлиқни сақлаш, тадбиркорлик, кадастр билан боғлиқ ва шу каби бошқа масалалар бўйича муаммолар айтилди.
Қабул чоғида муаммолар бирма бир тингланди ва ечимига эътибор қаратилди. Аксарият мурожаатлар шу ернинг ўзидаёқ тегишли ташкилотларга ижро учун йўналтирилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.