Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 820 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“КИТОБДАН ЯХШИРОҚ ДЎСТ ЙЎҚ ЖАҲОНДА”

×

 2021-01-26 14:06:00    208

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоятимиздаги туман ва шаҳарларда бўлгани каби Қўштепа туманидаги таълим муассасаларида ҳам арзонлаштирилган нархларда китоб савдо ярмаркалари ташкил этилди. Шу муносабат билан туман ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази Қўштепа туман бўлинмаси,  Халқ таълими бўлими, туман Ахборот кутубхона маркази ва бошқа  ҳамкор ташкилотлар иштирокида “Оиламиз билан китоб ўқиймиз” акцияси бўлиб ўтди.

Ушбу акция доирасида ташкил этилган ярмаркада ота-оналар, маҳалла фаоллари, уюшмган ёшлар, мактаб педагог ходимлари ҳамда ўқувчи ёшлар фаол иштирок этдилар.

19-48 умумий ўрта таълим мактабларида бўлганимизда ярмаркага ташриф буюрган ота-оналар фарзандлари билан биргаликда савдо расталаридаги китоблар билан танишиб, ўзлари танлаган китобларини харид қилаётганлигининг гувоҳи бўлдик. Улар ушбу акция ташкилотчиларига ва арзонлаштирилган нархларда ўқувчиларга китоб етказиб берган “Фарғона китоб олами” МЧЖ ходимларига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

Бугунги тадбирдаги китобхон болакайларимиз ва китобхон ота-оналаримизни кўриб Абдураҳмон Жомийнинг:

Китобдан яхшироқ дўст йўқ жаҳонда,

Ғамхўринг бўлгай у ғамли замонда.

У билан қол танҳо, ҳеч бўлмас озор,

Жонингга юз роҳат беради такрор. – Дея қаламга олган сатрлари ёдимга тушди.   

Н.Отабеков,                                          

Республика Маънавият ва маърифат маркази Қўштепа туман бўлинмаси раҳбари.